2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасида Аргентина ва Миср миллий жамоалари тўқнаш келди.
Ушбу баҳсда амалдаги чемпион суперкамбэк эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чоракфиналга йўлланма олди. Бу беллашувда Лионел Месси энг яхши деб топилди. Аргентиналик форвард бир гол ва бир ассистни қайд этди.
Шунингдек, у турнирдаги голлари сонини 8 тага етказиб олди. Бу борада ҳозирда етакчи.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади