Миср миллий жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ ЖЧ-2026да ҳар 90 дақиқага тўғри келадиган яратилган голли вазиятлар сони бўйича барча футболчилар орасида етакчилик қилмоқда.
Squawka маълумотига кўра, камида 300 дақиқа майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасида Салоҳ ҳар 90 дақиқада ўртача 4,26 та голли вазият яратмоқда.
Мазкур рейтингнинг кучли бешлигидан Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси Леандро Троссар (3,99), Кот-д'Ивуар миллий жамоаси вакили Ян Диоманде (2,99), Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне (2,99) ҳамда Германия миллий жамоаси футболчиси Флориан Вирц (2,98) ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда ва турнир 19 июл куни бўлиб ўтадиган финал учрашуви билан якунланади.
Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади. Аргентиналиклар 2022 йилги мундиал финалида Франция миллий жамоасини пеналтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.