Live
1
Ўзбек

Салоҳ: «Ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири»

Футбол
4 июл, 05:01
Миср миллий жамоаси етакчиси жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичидаги ғалабадан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Салоҳ: «Ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири»
Фото: Getty Images
03.07.2026 AP Жаҳон чемпионати Австралия Австралия (2) 1 : 1 (4) Миср Миср

Миср миллий жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичидаги Австралия устидан қозонилган ғалаба (1:1, пеналтилар бўйича 4:2) таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бугун ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири бўлди, мен мамлакатим билан тарихга кира олдим. Астойдил ўйнаб, жароҳатланган пайтимда ҳам боримни беришга ҳаракат қилдим, чунки бунинг ҳаммаси ватаним учун. Йигитлар билан фахрланаман… Уларга доим айтаман: ҳар бир лаҳзадан роҳатланинг. Биз буларни одатий ҳолдек қабул қила олмаймиз. Неча марта жаҳон чемпионатида иштирок этганмиз, билмайман ва аввал ҳеч ҳам гуруҳдан чиқа олмаганмиз, энди эса кейинги босқич йўлланмасини ҳам қўлга киритдик. Бу завқланиш керак бўлган лаҳза», - деди Салоҳ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Австралия Австралия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар