Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино парагвайлик сенатор Селеста Амарилиянинг Франция миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Килиан Мбаппе манзилига айтган гапларини эътиборсиз қолдирмади.
Аввалроқ жаҳон чемпионати-2026 1/8 финал доирасидаги Франция ва Парагвай миллий жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин (1:0) Амарилия ягона гол соҳибини ирқчилик руҳидаги ҳақоратлар билан «сийлаган» эди. Кейинроқ Франция футбол Федерацияси вазият юзасидан прокуратурага мурожаат қилингани ва бу ҳолатга чидаб бўлмаслиги борасида баёнот берди.
«Шубҳасиз, мен Килиан Мбаппе манзилига Парагвай сенатори Аморилия томонидан ирқчилик руҳидаги ҳар қандай ҳақоратларни қоралайман. Футбол дунёси ва жамоатчилик Франция миллий жамоаси сардори томонида: биз ирқчиликка қарши курашишимиз ва уни биргаликда йўқ қилишимиз зарур», - деди Инфантино.