Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз Туриннинг «Ювентус» клуби трансфер мақсадларидан бирига айланди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 34 ёшли ҳимоячи «шаҳарликлар»ни тарк этгач, айни пайтда эркин агент мақомида турибди. «Ювентус» раҳбарияти Стоунзни ҳимоя чизиғини кучайтириш учун муносиб номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Бироқ ҳозирча трансфер бўйича расмий музокаралар ёки аниқ қадамлар ташланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жон 2016 йил ёзида «Эвертон»дан «Манчестер Сити»га ўтган ва жамоа сафида кўплаб совринларни қўлга киритган. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушган, аммо гол ёки голли узатма муаллифи бўла олмаган.