Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германия Бундеслигада давом эттириши кутилмоқда.
Футболчининг агенти маълум қилишича, «Боруссия М» клуби вакиллари аллақачон футболчининг трансфери бўйича Тошкентга етиб келган ва ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
Ўз навбатида «Динамо» ҳам 22 ёшли Ўрозовни Европага йўл олишига қаршилик қилмайди. Футболчига яқин манбаларнинг хабар беришича, клуб «Боруссия М»дан футболчининг трансфери учун 1 миллион евро сўрамоқда.
Тез кунларда немис клуби ва «Динамо» раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтади ва унда келишув тафсилотлари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўрозовга «Рубин» клуби ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ футболчи Россия клубига ўтишни истамаган ва таклифга рад жавобини берган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ўрозов «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2024 йилдан бери «Динамо» клубида тўп тепиб келади.
Аввалроқ, «Динамо» молиявий муаммоларга учраётгани, клуб бу трансфер орқали вазиятдан чиқиш ҳақида ўйлаётгани хабар қилинганди.
«Динамо» Жаҳонгир Ўрозовнинг трансферидан қанча пул ишлаб олмоқчилиги маълум
Футбол
8 июл, 06:27
Ўрозовга «Рубин» клуби ҳам қизиқиш билдирганди.
Фото: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади