Исломбек Исмоилов Ўзбекистон чемпиони бўлган энг ёш бош мураббийга айланди. Унинг бошқарувидаги «Нефтчи» Суперлиганинг 29-турида «Динамо» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Ушбу натижадан сўнг Фарғона клуби очколарини 65 тага етказди ва энг яқин таъқибчиларидан узилиб кетди. «Динамо» эса 39 очко билан 8-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона клуби Элит ОЧЛда ҳам ўз юришини давом эттирмоқда.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади