Live
4
Ўзбек

Суперлига. «Пахтакор» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Футбол
28 ноябр, 08:11
    71
Тошкент клуби 62 очко жамғариб, чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.
Суперлига. «Пахтакор» «Қизилқум»ни мағлуб этди
Foto: PFL

Суперлиганинг 29-турида «Қизилқум» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Стефан Чинеду ҳисобни очди. 54-дақиқада эса Заид Тахсин Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин «Пахтакор»нинг иккинчи голини урди.

Ушбу натижадан сўнг «Пахтакор» очколарини 62 тага етказиб, чемпионлик учун охирги турда ҳам курашадиган бўлди. «Қизилқум» эса 38 очко билан 8-ўринда қолди.

Суперлига. 29-тур
Қизилқум — Пахтакор 1:2
Голлар:
Стефан Чинеду 42, Заид Тахсин 54 - Диёр Рахматиллоев 90.
Огоҳлантиришлар: Бўриев 27, Чинеду 38, Насруллаев 79.

Қизилқум: Раҳматов, Жуманқўзиев (Жўрақўзиев, 46), Туропов (Раҳматуллаев, 71), Кенжабоев (Папарига, 71), Шукуриллаев, Жигаури, Нематхонов, Ризақулов, Розиев (Ваҳобов, 71), Дуглас (Абдуғаффоров, 46), Раҳматиллоев.
Пахтакор: Назаров, Тахсин, Мозговой, Ҳамдамов (Шукуруллаев, 84), Каримов, Бўриев, Сайдалиев, Насруллаев, Абдумажидов, Бозоров, Чинеду (Тўлаганов, 82).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кизилкум Кизилкум
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

71 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар