Live
4
Ўзбек

Камолиддин Тожиев: «Бу йил озгина етмади»

Эксклюзив
28 ноябр, 09:43
Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Камолиддин Тожиев: «Бу йил озгина етмади»
Фото: Пахтакор ПФК

«Пахтакор» клуби Навоийда «Қизилқум» устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан кейин «Пахтакор» бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинни яхши бошладик. 1-дақиқадан то 90-дақиқагача ўйин бизнинг қўл остимизда ўтди. Имкониятлардан фодаландик. Кўп жароҳат олган футболчиларимиз бор. Шунга қарамасдан, ёшларимиз майдонга чиқишди ва улар йўқолиб қолишмади, жамоага ёрдам беришди. Охиригача курашишгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Бу ғалаба бизга муҳим эди.

- Параллел равишда «Нефтчи»нинг ўйинини кўриб бордингизми?

- Йўқ. Энди кириб кўрдим.

- «Пахтакор» қайси паллада чемпионлик курашидан чиқиб кетди, деб ўйлайсиз? Ўзаро ўйиндан кейинми ёки ундан сўнг ҳам имконият бормиди?

- Ўзаро ўйинда десак бўлади. Бундан ташқари, кўп жойда очколарни йўқотгандик.

- Ўйин қайдномасида Айман Хуссайн йўқ эди. Бунинг сабаби нимада? Ёки кетдими, клубдан?

- Йўқ, Айман Хуссайн бор. Айтяпман-ку, 7 нафар футболчимиз жароҳатда. Улар Тошкентда қолди, жароҳатини тиклашяпти.

- «Пахтакор» мухлислари жамоадан доим чемпионликни талаб қилишади. Аммо қаторасига икки мавсумдан бери чемпионликни қўлга кирита олмаяпти.

- Ўтган йили пастроқда эдик, кейин иккинчи ўринни олиб, Кубокни ютдик. Бу йил озгина етмади. Буни ўзига яраша сабаблари бор.

- Чемпионлик йўлида селекцияда хатолар бўлдими ёки бошқа сабаблари борми?

- Йўқ, селекцияда эмас. Бошқа сабаблар. Ҳа, ҳужумда озгина оқсадик, аммо бошқа омиллари ҳам бор», - дея Тожиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кизилкум Кизилкум
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар