UFC собиқ чемпиони ва ҳозирда Шон-шуҳрат залининг аъзоси, россиялик собиқ профессионал спортчи Ҳабиб Нурмагомедов Марокаш миллий жамоасининг жаҳон чемпионати-2026даги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Футболни ривожлантириш учун намунавий мисол. Улар буни қандай амалга оширганини ва асосий диққатни нималарга қаратганини билиш қизиқ. Ва ёшлар жамоаси ҳам, катталар жамоаси ҳам — бутун дунё футбол элитасига «бош оғриқ» бўлиб, уларни ўзлари билан ҳисоблашишга мажбур қила олишди», — деб ёзган Нурмагомедов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот учун, чоракфинал ўйинида Марокаш миллий жамоаси Франция билан баҳс олиб боради, ўйин 9 июл кунига белгиланган.