«Манчестер Сити» клуби ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг кунлик овқатланиш рациони ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди.
Тhe Sun хабарига кўра, 25 ёшли футболчи Криштиану Роналдудан илҳомланиб, қатъий парҳезга амал қилади. Ҳоланд кунига тахминан 6000 калория истеъмол қилади ва олти маҳал овқатланади.
Унинг рационидан товуқ гўшти, макарон, бифштекс, балиқ, тухум, сабзавотлар, ички аъзолар гўшти, хом сут ва асал ўрин олган. Футболчи ширинликлардан бутунлай воз кечган, асосий ичимлиги эса сув ҳисобланади. Айни пайтда Ҳоланднинг бўйи 195 см, вазни эса 94 килограммни ташкил этади.
Норвегия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жошуа Кинг жамоадошининг овқатланиш одатлари ҳақида шундай деди:
«Мен ҳеч қачон бунчалик кўп овқат ейдиган одамни кўрмаганман. У айиқдек овқатланади», — деди Кинг.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Бразилияни мағлуб этиб, чоракфиналга йўл олди. Энди норвегияликлар ушбу босқичда Англияга қарши баҳс олиб боради.