Бугун
28
Ўзбек

Раҳимжон Давронов: «Дарвозабонни хато қилишга ҳаққи йўқ»

Эксклюзив
9 июл, 08:27
Давронов биринчи даврани «Андижон»да ўтказганди.
Раҳимжон Давронов: «Дарвозабонни хато қилишга ҳаққи йўқ»
Фото: Андижон ПФК

8 июлдан чемпионатимизда ёзги трансфер ойнаси очилди. Эндиликда клубларимиз бу борада турли янгиликлар, ўзгаришлар рўй бериши, футболчиларнинг келди-кетдиси кузатилиши табиий.

«Қўқон-1912» клуби ҳам селекция ишларини олиб бормоқда. Яқинда дарвозабон Раҳимжон Давронов билан шартнома имзоланди ва у расман жамоанинг янги аъзосига айланди. Биласиз, Давронов жорий мавсумни «Андижон» сафида бошлади. 11 турдан кейин эса клуб билан хайрлашди ва ёзги трансфер ойнасида қўқонликлар таркибига кўчиб ўтди. Қуйида ушбу мавзуда Раҳимжон билан суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Раҳимжон, аввало «Қўқон-1912» жамоасига ўтишингизга асосий
сабабчи ким бўлди ва бу таклифни қабул қилишингизга нима туртки бўлди?


- Ассалому алайкум. Менинг олдимда 1-2 та вариантлар бўлди. Яқинларим билан маслаҳат қилдим. Якунда «Қўқон-1912» таклифига розилик билдирдим. Ўзимга ҳам ушбу вариант ёқди.

- Дарвозабон ярим жамоа деган гап бор. Бу ибора сиз учун нимани англатади?

- Тўғрисини айтсам, дарвозабон бўлиш қийин. Лекин ўзига яраша гашти бор. Дарвозабонни хато қилишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам дарвозабонни ярим жамоа дейишади.

- Мавсумни «Андижон»да бошлагандингиз. У ерда ўтган ярим йиллик фаолиятингиз сиз учун қандай ўтди?

- Жуда яхши деб айтиб бўлмайди. Аммо ўзига яраша яхши хотиралар қолди.

- Қўқонликлар дастлабки 11 турда бир мунча қийинчиликларга дуч келишди ва бу натижаларда ҳам акс этди. Жамоага қандай ёрдам бермоқчисиз?

- Аввало, ҳаммаси Худодан. Қўлимдан келганича жамоага ёрдам бераман.

- Ўз олдингизга қандай аниқ мақсадлар қўйдингиз?

- Худо хоҳласа, мақсадлар жуда кўп. Аста-секин барчасига эришамиз, насиб қилса.

- Сиз учун ҳозирда юртимиздаги биринчи рақамли посбон ким?

- Ҳозирги кунда Ўткир Юсупов.

- Одатда, 35-рақамда ўйнайсиз-а? Бу рақам сиз учун нимани англатади ва Қўқонда ҳам шу рақамни танладингизми?

- Ёшлигимизда «Машъал» академиясида юрган вақтларда Санжар Қувватов 35-рақамда ўйнарди. Шунга ҳавас қилиб олганман.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
Бугунги янгиликлар