Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Алваро Каррерасни 2026/27 йилги мавсум учун жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчи чап қанотда асосий танлов ҳисобланган Марк Кукурелянинг захираси сифатида кўрилмоқда.
Шунингдек, «қироллик клуби» Каррерас бўйича «Манчестер Юнайтед» ва «Челси»дан келиб тушган трансфер сўровларини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Алваро Каррерас 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 40 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Унинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.