«Реал» яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга АПЛга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 ёшли франциялик футболчига «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио эса Камавингани қўйиб юборишга тайёр. Чунки у португалиялик мутахассиснинг янги лойиҳасида асосий футболчилардан бири ҳисобланмайди.
Шу билан бирга, яримҳимоячининг ўзи АПЛ клублари қизиқишига қарамай, «Реал»ни тарк этишни истамаётгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Эдуардо барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 2 гол урди ва 1 ассист амалга оширди. Аввалроқ «Реал» Камавинга учун нарх белгилагани маълум қилинганди.