Орелиeн Чуамени «Реал» билан шартномасини узайтиради.
RMC Sport хабарига кўра, Мадрид клуби ва франциялик яриҳимоячи янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Фабрицио Романонинг маълум қилишича, янги битим 2031 йилгача амал қилади.
Айни пайтда 26 ёшли футболчининг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Чуамени Ла Лиганинг ўтган мавсумида 33 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Аввалроқ яримҳимоячи учун «Манчестер Юнайтед» 100 миллион евродан кўпроқ беришга тайёрлиги хабар берилганди.
«Реал» Чуамени билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди
Футбол
8 июл, 18:50
Мадрид клуби 26 ёшли футболчини «МЮ»га сотмасликка қарор қилди.
Foto: Getty Images