Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал болалик даврида футболдаги энг муҳим икки шахс ҳақида фикр билдирди.
«Криштиану Роналду ва Неймар менинг авлодим учун болаликданоқ футболдаги энг муҳим шахслар бўлган. Мен уларга энг яхши тилакларимни билдираман», — деди Ямал.
Аввалроқ Неймар Бразилия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлагани маълум қилинганди. Роналду эса 2026 йилги жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлганини эълон қилди.
Қайд этиш лозим, Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида ютқазган бўлса, Бразилия Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади