Бугун
28
Ўзбек

Расман: Мексика Агирре билан хайрлашиб, унинг ўрнига Маркесни тайинлади

Футбол
8 июл, 23:00
47 ёшли мутахассис билан 2030 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чекилган.
Расман: Мексика Агирре билан хайрлашиб, унинг ўрнига Маркесни тайинлади
Фото: Mexican National Team

Мексика миллий жамоаси бош мураббий Хавиер Агирре билан хайрлашди ва унинг ўрнига собиқ футболчи Рафаэл Маркесни тайинлади.

47 ёшли мутахассис билан 2030 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чекилган. Бунгача Маркес Агирренинг штабида ёрдамчи мураббий сифатида ҳам фаолият олиб борган.

«Узоқ муддатли ва босқичма-босқич амалга ошириладиган лойиҳанинг янги саҳифаси очилмоқда. Рафа, бугун миллий жамоамиз учун сен билан бирга янги босқич бошланади», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Мексика миллий жамоаси мундиалнинг чоракфинал босқичида Англияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар