«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клубига Карим Адейемини трансфер қилиш бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик вингерни ўз таркибида кўришни истамоқда. Ҳозирда клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Қайд этилишича, Адейемининг ўзи ҳам бу ёзда фақат «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда. Каталония клуби аллақачон ўз таклифини юборган ва трансферни яқин вақт ичида расмийлаштиришга умид қилмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Карим Бундеслигада 28 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Адейеми икки клуб билан музокара ўтказаётгани маълум қилинганди.