Бугун
15
Ўзбек

«Барса» Леау учун 60 млн евро тўлашга тайёр эмас

Футбол
5 июл, 04:00
Каталонияликлар Рафаэлни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Барса» Леау учун 60 млн евро тўлашга тайёр эмас
Фото: Getty Images

«Барселона» Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олганига қарамай, «Милан» вингери Рафаэл Леауга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, каталонияликлар вингер учун 60 миллион евро тўлашга тайёр эмас. Бироқ клуб уни ўтган мавсумда Маркус Рэшфорднинг «Манчестер Юнайтед»дан ўтишидаги каби шартлар асосида ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Қайд этилишича, «Барселона» Леауни «Милан»дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Бироқ «россонери» раҳбарияти португалиялик футболчини мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришни талаб қилиши мумкин.

Қолаверса, агар «кўк-анорранглилар» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алваресни трансфер қилишга эриша олмаса, Леаунинг Каталония клубига ўтиш эҳтимоли янада ортади.

Аввалроқ Рафаэл АПЛга йўл олишни истаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар