Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»дан кетганидан кейин фаолиятини қаерда давом эттириши борасида ҳали бир қарорга келмаган. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчига асосий даъвогар сифатида Саудия Арабистони клублари кўрсатилмоқда. Шунингдек, Муҳаммадга Европа клублари ҳамда MLS жамоалари ҳам қизиқиш билдиряпти.
Қайд этилишича, Салоҳ келажаги билан боғлиқ масалани Миср миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаганидан кейин ҳал қилади. Африкаликлар мундиал 1/8 финал босқичида Аргентинага қарши майдонга тушади.