Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Жозимар Возиня ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича дарвозабонлар орасида тарихий рекорд ўрнатди. Унинг кузатувчилари 25,2 миллион нафардан ошди.
Шу тариқа, Возиня «Реал», «Порту» ва Испания миллий жамоаси афсонаси Икер Касилясни ортда қолдирди. Касиляснинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони 20,5 миллион нафарни ташкил қилади.
Амалдаги дарвозабонлар орасида Возинянинг энг яқин таъқибчиси ҳам «Реал» вакили Тибо Куртуа бўлиб, унинг 18 миллион нафар обуначиси бор.
Эслатиб ўтамиз, Возиня 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Испанияга қарши дастлабки учрашувнинг қаҳрамонига айланганди. У 7 та сейв амалга ошириб, жамоасига 0:0 ҳисобидаги дурангни сақлаб қолишга ёрдам берган.
Натижада Кабо-Верде гуруҳдан чиқди ва 1/16 финал босқичида Аргентинага қўшимча бўлимларда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.