«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Реал»нинг икки яримҳимоячиси билан яна бирга ишлашни истамоқда. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
Гап Арда Гулер ва Орелиен Чуамени ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, агар Энцо Фернандес жамоани тарк этса, испаниялик мутахассис икки яримҳимоячилардан бирини Лондонга олиб келишни талаб қилади.
Transfermarkt баҳосига кўра, 21 ёшли Гулернинг нархи 90 миллион еврони ташкил этади. 26 ёшли Чуаменининг баҳоси эса 70 миллион еврога тенг.
Маълумот учун, Хаби май ойида «Челси» бош мураббийи этиб тайинланганди.