Live
4
Ўзбек

Кормие UFC жангчиларидан иборат беш кишилик футбол жамоаси тузди

MMA
5 июл, 05:30
Даниэл «Арсенал» мухлиси ҳисобланади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Кормие UFC жангчиларидан иборат беш кишилик футбол жамоаси тузди
Фото: Getty Images

UFC собиқ чемпиони Даниэл Кормие ташкилот жангчиларидан иборат беш кишилик футбол жамоасини тузди.

Кормие таркибга оғир вазн тоифасидаги Сирил Ган ва Том Аспиналлни, энг енгил вазн тоифасидаги Жошуа Ванни, ўрта вазн тоифасидаги Шон Стриклендни ҳамда ярим ўрта вазн тоифасидаги Ислом Махачевни киритди.

Маълумот ўрнида, Даниэл UFC'нинг ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида собиқ чемпиони ҳисобланади. У футболни яқиндан кузатиб боради ва «Арсенал» мухлиси ҳисобланади.

Аввалроқ Кормие MMA'нинг айни вақтдаги энг яхши икки жангчисини айтиб ўтганди.

Бугунги янгиликлар