Live
5
Ўзбек

Романо: Клопп — Германия миллий жамоаси бош мураббийи

Футбол
5 июл, 07:00
Тажрибали мутахассис мураббийликка қайтмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Романо: Клопп — Германия миллий жамоаси бош мураббийи
Фoтo: Gettyimages

Мураббий Юрген Клопп Германия миллий жамоаси бош мураббийлигига тайинланди. Бу ҳақда инсайдер, журналист Фабрицио Романо ўзининг X тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Инсайдернинг хабарига кўра, узоқ муддатли шартнома ва Клоппнинг Red Bull тизимидан кетиши борасида музокаралар давом этмоқда, аммо 59 ёшли мураббий бундестим устозига айланиши аниқ.

Маълумот учун, Клопп 2025 йилдан буён Red Bull халқаро алоқалар директори сифатида фаолият олиб бормоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Red Bullдан аввал мутахассис 2015 - 2024 йилларда «Ливерпул»да ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июл куни Германия футбол иттифоқи (DFB) Юлиан Нагелсман билан муддатидан аввал ҳамкорликни тўхтатгани ва Клопп билан музокаралар олиб боришини эълон қилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар