Бугун
28
Ўзбек

Мартинес Жанубий Корея бош мураббийлигига номзод сифатида кўрилмоқда

Футбол
9 июл, 01:15
Шунингдек, кореяликлар Паулу Бенту вариантини ҳам ўрганмоқда.
Мартинес Жанубий Корея бош мураббийлигига номзод сифатида кўрилмоқда
Фото: Getty Images

Португалия собиқ бош мураббийи Роберто Мартинес Жанубий Корея миллий жамоасини бошқаришга номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Star News Korea нашри хабар берди.

Таъкидланишича, 2022 йил Қатардаги жаҳон чемпионатида Жанубий Кореяни 1/8 финалга олиб чиққан португалиялик мутахассис Паулу Бенту ҳамда 2026 йилги мундиалда Португалия миллий жамоасини бошқарган испаниялик Роберто Мартинес бош мураббийлик учун икки асосий номзод бўлиб турибди.

Айни пайтда Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийлиги лавозими бўш турибди. Аввалроқ Хон Мён Бо жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқа олмагач, истеъфога чиқарилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жанубий Корея Жанубий Корея
  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар