Бугун
28
Ўзбек

Дешам: «Умид қиламизки, бизнинг ўйинимиздаги ҳакамлар ҳам жаноб Летексиедек яхши ишлашади»

Футбол
9 июл, 01:40
Франция бош мураббийи Марокашга қарши ўйин учун аргентиналик ҳакамлар тайинлангани ҳақида гапирди.
Дешам: «Умид қиламизки, бизнинг ўйинимиздаги ҳакамлар ҳам жаноб Летексиедек яхши ишлашади»
Фото: Getty Images
09.07.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Марокаш Марокаш

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичи доирасидаги Марокашга қарши ўйин учун аргентиналик ҳакамлар бригадаси тайинланганига муносабат билдирди.

Учрашувни аргентиналик ҳакам Факундо Телио бошқаради, унинг ёрдамчилари ҳам Аргентина вакиллари бўлади. Бу қарор муҳокамаларга сабаб бўлди, чунки Франция финалга чиққан тақдирда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин.

«Биз буни борича қабул қилишимиз керак. Мен ҳакамларга ишонаман. Бизнинг рақибимиз ҳакамлар эмас, Марокаш.

Умид қиламизки, бизнинг ўйинимиздаги ҳакамлар ҳам жаноб Летексиедек яхши ишлашади», — деди Дешам.

Маълумот ўрнида, Франция — Марокаш учрашуви 8 июлдан 9 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар