Бразилиялик вингер Неймар шу йил охирида футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда UOL хабар берди.
Маълум қилинишича, «Барселона» ва «ПСЖ» собиқ футболчиси футболдан чарчаган. Шунингдек, у Бразилия миллий жамоасидаги хизматлари етарлича қадрланмаётганидан норози.
Неймар ўз келажаги бўйича якуний қарорни АҚШда оиласи билан ўтказадиган таътили давомида қабул қилади. Ҳужумчининг амалдаги клуби «Сантос» билан шартномаси эса шу йил декабр ойи охирида якунига етади.
Аввалроқ Неймар Бразилия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади