Марокаш миллий жамоаси футболчиси Исмоил Сайбари 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичи доирасидаги Францияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
«Марокаш миллий жамоасининг барча футболчилари Францияга қарши ўйинга тайёр, Сайбаридан ташқари. Унинг майдонга қайтиши учун вақт керак.
Лекин умид қиламанки, Сайбари турнир охиригача сафдан чиқмаган», — деди Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаҳби ESPN нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Исмоил 1/8 финал босқичи доирасидаги Канадага қарши ўйиннинг (3:0) 22-дақиқасида алмаштирилганди. Душанба куни 24 ёшли футболчи МРТ текширувидан ўтди ва унда сон орқа қисми пайларида енгил жароҳат аниқланди.
Ҳозирга қадар Сайбари 2026 йилги жаҳон чемпионатида 3 та гол уриб, Марокаш миллий жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.