Бугун
10
Ўзбек

Анчелотти Бразилия миллий жамоасида қолади – Романо

Футбол
8 июл, 07:56
Италиялик мутахассис ўз лавозимида қолиб, ишини давом эттиради.
Анчелотти Бразилия миллий жамоасида қолади – Романо
Фото: Getty Images

Бразилия футбол конфедерацияси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокка қарамай, Карло Анчелоттига ишонч билдиришда давом этади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, мамлакат футболи раҳбарлари италиялик мутахассисни бош мураббий лавозимида сақлаб қолишга қарор қилган. Томонлар амалдаги шартнома асосида ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришган.

Хабар қилинишича, айнан Анчелотти Бразилия миллий жамоасини қайта қуриш жараёнига раҳбарлик қилади. Жамоани 2030 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлаш вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 2026 йилги жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борди. Бироқ ушбу босқичда Норвегияга (1:2) мағлуб бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар