Италия чемпиони «Интер» дарвозабон Иван Проведел трансферини расман эълон қилди.
Бу ҳақда Милан клуби матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар тўлақонли трансфер бўйича келишувга эришган. 32 ёшли посбон билан 2029 йилнинг июн ойига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Проведел 2022 йилдан буён «Лацио» сафида тўп тепиб келаётганди. Бундан аввал у «Специя», «Эмполи» ва Италиянинг бошқа клубларида ҳам фаолият юритган.
Дарвозабон ўтган мавсум барча мусобақаларда 29 та баҳсда майдонга тушиб, 12 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Мавсум давомида у жами 30 та гол ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ швейцариялик дарвозабон Ян Зоммернинг шартномаси якунлангач, у «Интер»ни тарк этганди.