Бугун
10
Ўзбек

Агирре Мексика миллий жамоасини тарк этади

Футбол
8 июл, 15:44
Жамоани эндиликда Рафаел Маркес бошқариши кутилмоқда.
Агирре Мексика миллий жамоасини тарк этади
Foto: Getty Images

Мексика миллий жамоаси яқин кунларда бош мураббийини ўзгартиради. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, Хавер Агирренинг ўрнини унинг ёрдамчиси Рафаел Маркес эгаллайди. Қайд этилишича, бу қарор Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал қабул қилинган бўлиб, Маркес ушбу турнир давомида Агирре ёнида тажриба тўплаши режалаштирилган эди.

ЖЧ-2026да Мексика миллий жамоаси 1/8 финалга қадар етиб борди ва ушбу босқичда Англияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Унга энг эзгу тилакларимни билдираман. Менимча, у бу вазифани уддалай олади. Ҳатто мендан ҳам яхшироқ ишлайди», — деди Агирре ўз истеъфоси ҳақида фикр билдирар экан.

Эслатиб ўтамиз, Рафаел Маркес футболчилик фаолияти давомида «Барселона» сафида тўп тепган ва Мексика миллий жамоаси билан бешта Жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
Бугунги янгиликлар