Бугун
10
Ўзбек

Ислом Исмоилов: «Зенит» — ЕЧЛ даражасидаги жамоа. Бу ўйин бизга фойдали тажриба бўлди»

Футбол
8 июл, 16:20
«Нефтчи» бош мураббийи Россия чемпионидан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ислом Исмоилов: «Зенит» — ЕЧЛ даражасидаги жамоа. Бу ўйин бизга фойдали тажриба бўлди»
Foto: Neftchi PFC

«Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоилов «Зенит»га (1:4) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Зенит» нафақат Россияда, балки Европада ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Атмосфера ажойиб эди, арена ҳам жуда яхши. Ҳа, биз йирик ҳисобда мағлуб бўлдик, лекин қўшиш учун имкониятларимиз бор. Бу биз учун фойдали тажриба бўлди.

Менимча, «Зенит» Чемпионлар лигасида бемалол ўйнай олади — уларнинг таркиби ҳам, мураббийи ҳам яхши»,
— деб Исмоиловнинг сўзларини келтиради Championat мухбири.

Маълумот учун, Россия клублари 2022 йилда FIFA ва UEFA мусобақаларида иштирок этишдан четлатилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Зенит Зенит
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар