ESPN нашри ММА бўйича энг кучли давлатлар рейтингини тузди. Рейтингни шакллантиришда қуйидаги тўрт мезон ҳисобга олинди:
🔘 Амалдаги чемпионлар сони;
🔘 UFC ва PFL рейтингларида барча вазн тоифаларида ўрин олган жангчилар;
🔘 Истиқболли жангчилар;
🔘 Етакчи ММА промоушенларида ўз давлатини намоён этаётган жангчиларнинг умумий сони.
Топ-10 қуйидагича:
1. Россия
2. АҚШ
3. Бразилия
4. Англия
5. Австралия
6. Грузия
7. Франция
8. Мексика
9. Янги Зеландия
10. Хитой
Маълумот учун, 2025 йил якунларига кўра Россия иккинчи ўринда эди. Аммо ҳозир ESPN'нинг P4P рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни айнан россиялик жангчилар эгаллаб турибди — ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев ва енгил вазн тоифаси чемпиони Пётр Ян.
MMA бўйича энг кучли мамлакатлар рейтинги тузилди — Россия биринчи (топ-10)
MMA
8 июл, 16:03
Рейтинг тузишда тўрт мезон ҳисобга олинди.
Foto: Getty Images