Жейдон Энтони янги мавсумни ҳам Премер-лигада ўтказади.
«Брентфорд» 26 ёшли вингерни «Бёрнли»дан сотиб олди. Трансфер қиймати 17 миллион фунтни ташкил қилди. Яна 5 миллион фунт бонуслар бор.
Англиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛда 37 ўйинда 8 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган, аммо «Бёрнли» якунда Чемпионшипга равона бўлганди.
Энтони фаолияти давомида «Борнмут» ва «Лидс» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
«Брентфорд» «Бёрнли» вингерини ўз сафига қўшиб олди
Футбол
8 июл, 18:20
Энтони янги мавсумни ҳам АПЛда ўтказади.
Foto: Brentford