Бугун
2
Ўзбек

Ҳоланднинг отаси: «Эрлинг «Сити»да бахтли, аммо ҳар бир футболчи «Реал»да ўйнашни орзу қилади»

Футбол
6 июл, 00:45
Алф-Инге Ҳоланд келажакда ўғлининг Испанияда ўйнаши эҳтимолини истисно қилмади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ҳоланднинг отаси: «Эрлинг «Сити»да бахтли, аммо ҳар бир футболчи «Реал»да ўйнашни орзу қилади»
Foto: Getty Images

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг отаси Алф-Инге Ҳоланд ўғлининг келажакда «Реал»га ўтиши эҳтимолини истисно қилмади.

— Бошқа клублар ҳақидаги эҳтимолий вариантлар юзасидан кўп гапиришни истамайман. Эрлинг «Манчестер Сити»да бахтли, унинг узоқ муддатли шартномаси бор. Аммо ҳар бир футболчи «Реал» сафида тўп тепишни орзу қилади.

— Эрлинг бир кун келиб Испанияда ўйнаши мумкинми?

— Балки... Футболда ҳар доим имкониятлар бўлади. Испанияда ажойиб жамоалар ва буюк клублар бор. Ҳеч қачон аниқ айтиб бўлмайди, аммо ҳозир у Англияда ўзини бахтли ҳис қиляпти, — деди Алф-Инге DAZN нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар