Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичидан ўрин олган Мексикага қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Уч шерлар» «Реал» футболчисининг дубли эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чоракфинал йўлланмасига эга чиқди. Эътиборлиси, Жуд Ганага қарши беллашувда ҳам энг яхши футболчи деб топилганди.
Маълумот ўрнида, Англия миллий жамоаси чоракфинал босқичида Норвегияга қарши майдонга тушади. Баҳс 12 июл куни Тошкент вақти билан 02:00 да бошланиши кўзда тутилган.