Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жаҳон чемпионати плей-офф босқичида урилган голлар сони бўйича миллий жамоа рекордини такрорлади.
«Уч шерлар» сардори 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Мексикага қарши баҳснинг 60-дақиқасида пеналтини аниқ амалга оширди. «Бавария» ҳужумчисининг голи ғалаба келтирувчи бўлди.
Қолган вақтда мезбонлар битта гол урган бўлса-да, мағлубиятдан қутула олмади ва ўз майдонидаги мундиал билан хайрлашди — 2:3.
Squawka маълумотига кўра, Кейн энди Англия миллий жамоаси тарихида жаҳон чемпионати плей-офф босқичида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида 1-ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Худди шундай натижа аввалги рекордчи Гари Линекерга ҳам тегишли эди.
Маълумот ўрнида, Англия миллий жамоаси чоракфиналда Норвегияга қарши майдонга тушади.