Бугун
10
Ўзбек

«Бавария» Нюбелни «Бешиктош»га сотди

Футбол
8 июл, 18:00
29 ёшли посбон фаолиятини Туркияда давом эттиради.
«Бавария» Нюбелни «Бешиктош»га сотди
Foto: Besiktas JK

Александр Нюбел «Бешиктош» футболчисига айланди.

Туркия клуби «Бавария» дарвозабонининг трансферини эълон қилди. Томонлар 3 йиллик шартнома имзолашди.

Аввалроқ трансфер қиймати 6,5 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди. Шунингдек, яна 5,5 миллион евро бонуслар бор.

29 ёшли Нюбел сўнгги уч мавсумни «Штутгарт»да ижарада ўтказганди. У ўтган мавсумда Бундеслигада 34 та баҳсда майдонга тушиб, уларнинг 11 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бешикташ Бешикташ
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Бугунги янгиликлар