Live
5
Ўзбек

Расман: Мартинес Португалия миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди

Футбол
8 июл, 08:38
Испаниялик мутахассиснинг шартномаси 8 июл куни якунига етди.
Расман: Мартинес Португалия миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
Фото: Getty Images

Португалия футбол федерацияси (FPF) ўз расмий сайтида миллий жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди.

Испаниялик мутахассиснинг шартномаси 8 июл куни якунига етди.

«Федерация Роберто Мартинесга ва унинг мураббийлар штабига 2025 йилги Миллатлар лигасидаги ғалаба билан ёдда қолган сўнгги уч ярим йилдаги профессионаллиги ва фидойилиги учун, шунингдек, лойиҳани қабул қилишдаги садоқати ҳамда мамлакат ва Португалия футболига доимо кўрсатган ҳурмати учун миннатдорчилик билдиради», — дейилади FPF баёнотида.

Федерация президенти аллақачон янги мураббий излашга киришди. Мартинес португалияликларни 2023 йилнинг январ ойида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 2025 йилда Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. ЖЧ-2026да эса нимчорак финалда Испанияга минимал ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар