«Арсенал» Илан Меле трансферини расман эълон қилди.
Франциялик дарвозабон Лондон клубига эркин агент мақомида келиб қўшилди. У бунгача етти йил давомида «Лидс Юнайтед» сафида тўп тепган.
Қайд этиш жоиз, Меле 2025/26 йилги мавсумда «Лидс»нинг асосий жамоаси сафида бирорта ҳам расмий баҳсда майдонга тушмаган.
Шу тариқа, «Арсенал» тажрибали посбонлар ротациясини кучайтириш мақсадида ўз таркибига яна бир дарвозабонни қўшиб олди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади