«Арсенал» яқин кунларда «Брюгге» вингери Христос Цолис трансферини якунлаши мумкин. Бу ҳақда Talking Highbury хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли грекиялик футболчи учун трансфер суммаси 41 миллион еврони ташкил этади.
Қайд этилишича, «Арсенал» Цолисни таркибдаги рақобатни кучайтириш ва захира ўриндиғини мустаҳкамлаш мақсадида харид қилмоқда. Ҳозирча у асосий таркиб футболчиси сифатида кўрилмаяпти.
2025/26 йилги мавсумда Цолис барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 29 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, грекиялик вингер аввал ҳам Англияда тўп тепган. У 2021–2024 йиллар оралиғида «Норвич» клубига тегишли бўлган.