«Манчестер Юнайтед» «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт трансфери борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» 22 ёшли яримҳимоячи учун курашишни давом эттириш ёки йўқлигини ҳал қилмаган. Клуб раҳбарияти трансфернинг умумий қийматини жуда юқори деб ҳисобламоқда ва шу сабабли бошқа вариантларни ҳам ўрганишда давом этмоқда.
Аввалроқ Алекс Скотт трансфери «Манчестер Юнайтед»га тахминан 93,6 миллион еврога тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
2025/26 йилги мавсумда инглиз яримҳимоячиси барча мусобақаларда 39 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.