«Монако» яримҳимоячи Пол Погба билан ёзги трансфер ойнасидаёқ хайрлашиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда GFFN хабар берди.
Допинг сабабли узоқ муддатга дисквалификация қилинган франциялик футболчи ўтган мавсумда атиги 6 та баҳсда майдонга тушиб, жами 115 дақиқа ҳаракат қилди.
«Монако» бош директори Тяго Скуро Погбанинг келажаги унинг жисмоний ва техник ҳолати баҳолангандан сўнг ҳал қилинишини айтди.
«Бу мураккаб масала, чунки биз Полни жуда ҳурмат қиламиз. У клубга келган илк кундан бошлаб ижобий муносабатда бўлди. Аммо мавсум биз кутгандек ўтмади. Ёзда ҳамкорликни бошлаганимизда умидлар мутлақо бошқача эди.
Биз унга нисбатан адолатли бўлишимиз керак. Ҳар ҳафта унинг тайёргарлигини, жисмоний ва техник ривожланишини кузатамиз. Шундан кейин якуний қарорни бош мураббий қабул қилади. Ёз давомида Погбанинг қайси даражада эканини кўрамиз. Балки у қолади, балки кетади», — деди Скуро.
Эслатиб ўтамиз, Пол Погба «Монако»га ўтишидан аввал «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади