Бугун
28
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» янги стадион қуриладиган жойни расман эълон қилди

Футбол
9 июл, 07:30
100 минг томошабинга мўлжалланган арена «Олд Траффорд» яқинида барпо этилади.
«Манчестер Юнайтед» янги стадион қуриладиган жойни расман эълон қилди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» 100 минг ўринли янги стадиони қуриладиган ҳудудни расман тасдиқлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Янги арена «Олд Траффорд» стадионидан шимоли-ғарб томонда, тахминан 350 метр узоқликда қурилади.

Лойиҳа доирасида стадион атрофида 15 мингга яқин янги турар жой, мактаблар, шифохоналар ҳамда барча асосий транспорт турларини қамраб оладиган замонавий инфратузилма барпо этилиши режалаштирилган.

Клуб вакилларининг таъкидлашича, янги стадионнинг «Олд Траффорд»га яқин жойда қурилиши мухлислар учун анъанавий муҳит ва клуб қадриятларини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий «Олд Траффорд» стадионининг кейинги тақдири борасида ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Бу масала кейинроқ кўриб чиқилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар