«Манчестер Юнайтед» клуби «Реал» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Орелиен Чуаменига беш йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, инглиз клуби 25 ёшли футболчига молиявий жиҳатдан жозибадор шартларни таклиф этган. Бироқ инсайдерлар таъкидлашича, Чуаменининг ўзи ҳозирча «Реал»ни тарк этиш ниятида эмас.
Орелие ўтган мавсумда барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган.
Футболчи ҳозирда Франция миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Аммо жароҳат сабаб чоракфиналда Марокашга қарши ўйнамайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади