«Арсенал» яримҳимоячиси Микел Мерино Лондон клубидаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Мен «Арсенал»да жуда бахтлиман ва клубни тарк этишни режалаштирмаяпман. Бу ерда ўзимни катта оиланинг бир қисми сифатида ҳис қиламан», — дея Меринонинг сўзларини COPE нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик яримҳимоячи 2024 йилда «Реал Соседад»дан 32 миллион евро эвазига «Арсенал» сафига келиб қўшилган.
Унинг Лондон клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда Мерино барча мусобақаларда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тransfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.