Бугун
28
Ўзбек

Оярсабал: «Ҳа, «Барселона»га ҳам рад жавобини бериш мумкин»

Футбол
9 июл, 04:57
«Реал Соседад» ҳужумчиси Каталония клубига ўтиш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Оярсабал: «Ҳа, «Барселона»га ҳам рад жавобини бериш мумкин»
Foto: Getty Images

«Реал Соседад» ҳужумчиси Микел Оярсабал «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Аввалроқ ОАВда Каталония клуби испаниялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Барселона»га «йўқ» деса бўладими? Ҳа, албатта бўлади. Менимча, бунинг иложи бор. Ахир бунга қадар ҳам уларга рад жавобини берган футболчилар бўлган», — дея Оярсабалнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Микел Оярсабал «Реал Соседад» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

29 ёшли ҳужумчи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 40 та баҳсда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тransfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Испания
Бугунги янгиликлар