Бугун
28
Ўзбек

«Сурхон» Чинеду билан шартномани узайтириб, уни «Пахтакор»га ижарага берди

Футбол
9 июл, 05:30
Стефан термизликлар сафида 14 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлганди.
«Сурхон» Чинеду билан шартномани узайтириб, уни «Пахтакор»га ижарага берди
Фото: PFC Surxon

«Сурхон» футболчиси Стефан Чинеду билан амалдаги шартномани 2027 йилга қадар узайтирди ва форвард «Пахтакор»га ижарага берилди. Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати хабар берди.

«Жамоамиз ҳужумчиси Стефан Чинеду билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил якунига қадар узайтирилди. Шунингдек, томонлар ўртасидаги келишувга кўра, нигериялик ҳужумчи 2026 йилги мавсум якунига қадар ижара асосида «Пахтакор» футбол клубида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Стефан жамоамиз сафида жами 14 та расмий учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бор ишғол қилди ҳамда ўзининг самарали ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонди.

Жамоамиз Чинедуга клубимиз сафидаги фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдиради», — дейилади хабарда. Аввалроқ «Сурхон» 4 нафар футболчи билан хайрлашгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Пахтакор Пахтакор
Бугунги янгиликлар