Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Миср миллий жамоаси Аргентинага 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Таъкидлаш лозим, африкаликлар ўйиннинг асосий вақти 78-дақиқасида ҳам 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.
«Биламан, ҳали ҳам жаҳлингиз чиқмоқда, лекин ваъда бераман, бу Миср футболи учун халқаро майдонда янги даврнинг бошланиши бўлиши учун қўлимдан келганини қиламан.
Энди жаҳон чемпионатида шунчаки иштирок этишнинг ўзи етарли бўлмайди. Бу жамоа сизнинг қўллаб-қувватлашингизга муносиб», — деб ёзди Салоҳ ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиал 19 июлга қадар давом этади.