Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Англия миллий жамоаси ва «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Деклан Райс ичак инфекцияси туфайли изоляция қилинган.
Аввалроқ соннинг орқа юзаси ва бели билан муаммоларни бошдан кечирган футболчи ЖЧ 1/8 финали доирасида Белгияга қарши ўйин учун Мехикога етиб боргач, қорнида оғриқ ҳис қилаётганидан шикоят қилган.
Манбанинг хабарига кўра, Англия миллий жамоаси ходимлари Райсда аниқланган инфекция тарқалишини олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрган. Деклан Канзас-Ситидаги жамоа қароргоҳида изоляция қилинган.
Натижада, Райс охирги икки кун умумий гуруҳ билан машғулотларда қатнашмаган, аммо 1/4 финалда Норвегияга қарши ўйин учун Майамига йўл олиши кутилмоқда.
Инглиз жамоасига яқин манбаларнинг таъкидлашича бошқа футболчилар мазкур инфекциядан зарар кўрмайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади